«Кварц» акциядорлик жамиятида жамоа шартномаси юзасидан хисобот
«Кварц» акциядорлик жамияти мажлислар залида 2018 йил 1 март куни Жамоа шартномасининг 2017 йил якунлари бўйича хисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал курилиш, курилиш индустрияси ходимлари Тармок Касаба уюшмаси Фарғона вилояти Бирлашган Касаба уюшма кўмитаси раиси Усмонов Акмалжон Турдалиевич иштирок этди. Йиғилишда Иш берувчи ва Касаба уюшмасининг Жамоа шартномаларига биноан корхона ходимлари учун яратилаган қулайликлар, қўшимча имтиёзлар ва шарт-шароитлар, ижтимоий иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини таъминланганлиги, ходимларни турли сиҳатгохларда бепул дам олдирилганлиги, хавфсиз, қулай меҳнат шароитини яратилганлиги, спорт соғломлаштириш ҳамда маданий-маърифий тадбирларини уюштириш борасида кўплаб ишлар амалга оширилганлиги юзасидан ҳисоботлари ҳамда Жамоа шартномасини назорат қилиб борувчи Комиссиясининг Далолатномалари тингланди. Йиғилишда Хотин-қизлар қўмитаси раиси Хавохон Усмонова, корхона Хўжалик ишлари бўлими ишчиси Гулсара Ҳакимова, Шиша идишлари ишлаб чиқариш цехи механиги Жамшид Садридинновлар маъруза қилдилар. Йиғилиш кўтаринки руҳда музокара ва мунозараларга бой тарзда ўтди. Йиғилиш иштирокчилари томонидан Жамоа шартномаси бажарилиши бўйича ҳамкорликда олиб борилган фаолият “Қоникарли” деб баҳоланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: