“Китоб хафталиги” тадбири ташкилланди
Фарғона политехника институти Ахборот ресурс маркази, институт ёшлар иттифоқи, институт касаба уюшмаси қўмитаси, институт хотин-қизлар қўмитаси хамкорлигида 25-29-ноябрь кунлари “ Китоб хафталиги” ўтказилди. Хафталикнинг мақсади Президентимизнинг 5 та ташаббуси доирасида ёшлар орасида китобхонлик ва компьютер технологиясини тарғиб қилиш, талаба-ёшларнинг бадиий, ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган, мамлакатнинг келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган муносиб баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат талаба ёшларни тарбиялаш, ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён қилиш ва юксалтириш ҳамда китобхон ёшларни ва ногирон талабаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашдан иборат бўлса, вазифаси истеъдодли ижодкор ёшларни аниқлаш, иқтидорли ёшларни ижодий камол топишида кўмаклашиш, талаба ёшларни китоб мутолааси бўйича синовдан ўтказишдан иборат талабалар беш кун давомида ўз билимлари ва китобга бўлган қизиқишини намоён этдилар. 1-КУН. ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ. ХАФТАЛИКНИНГ ТАНТАНАЛИ ОЧИЛИШИ, 2-КУН. ХОТИН-ҚИЗ КИТОБХОНЛАР КУНИ, 3-КУН. «КИТОБ ОДОБ–АХЛОҚНИНГ КОНИ, БИЛИМНИНГ БУЛОҒИДИР»,4-КУН. ШЕЪРХОНЛИК ва «ЎЗБЕК ХАЛҚ МАҚОЛЛАРИ». Хар куни якуни бўйича ғолиб бўлган талаба –ёшлар хомийлар томонидан рағбатлантирилиб борилди. Хафталикнинг якуни 29-ноябрь 5-КУНИ «3 ДЕКАБР-ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ » га бағишланган тадбир институтнинг Маданият саройида кенг нишонланди. Тадбирда 200 дан ортиқ талаба-ёшлар, профессор –ўқитувчи ва фахрий ногирон ўқитувчилар таклиф этилди. Шунингдек, тадбирда институт проректори Р.Аноров, институтнинг талабаси, хозирда Андижон Машинасозлик институти ректори У.Тудиалиев ва Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг масъул ташкилотчиси Л.Ахмедовалар иштирок этдилар. Тадбирда институт Ахборот-ресурс маркази замонавий кутубхона хизматлари кўрсатиш бўйича яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш имконияти бўлиб, вилоятимизда яшаб ижод қилаётган таниқли шоирлар, иқтидорли ёшлар ва уларнинг ижод наъмуналари билан танишиб, янги китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Тадбирда “ Китоб зимистон умр йўлларида инсонга нур бағишловчи сехрли чироқдир” мавзуида имконияти чекланган иқтидорли ёш ижодкорлар чиқиши ва уларнинг имконияти чекланган иқтидорли ёшларнинг хаёти ва ижоди тўғрисидаги видеороликлар намойиши бўлди. Тадбир якунида институт ходимлар касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ногирон талаба ва профессор-ўқитувчиларга совғалар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: