Касаба уюшмаси ходимлари ўртасида cпартакиада ўтказилди
“Ахмад ал-Фарғоний” номидаги дам олиш уйида Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар Кенгаши томонидан тармоқ касаба уюшмаси аъзолари ўртасида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида спартакиада ўтказилди.
Спортнинг 5 та тури бўйича ўтказилган мусобақаларида спортсевар касаба уюшма аъзолари иштирок этди.
Спартакиададан кўзланган асосий мақсад корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, уларнинг жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига бўлган қизиқишларини янада кучайтириш, мамалакатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрамига байрамона кайфият туҳфа этишдан иборат бўлди.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якуни бўйича ғолибликни қўлга киритган ҳамда “Спортни ривожлантиришдаги муносиб ҳиссаси учун”, “Энг маҳоратли хаваскор спортчи”, “Ғалабага бўлган интилиши учун” номинациялари ғолиблари мусобақа ташкилотчилари томонидан қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирланди.
Спратакиада якунида ташкил этилган маданий тадбир иштирокчиларнинг мазмунли дам олишларини таъминлаб, уларга юқори кайфият бағишлади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: