Бошланғич касаба уюшма ташкилотларига амалий ёрдам -бугунги куннинг энг долзарб вазифасидир
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси вилоят ташкилоти Раислар кенгаши томонидан жорий йилнинг 12-апрель куни Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг катта мажлислар залида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси бошланғич касаба уюшма қўмита рисларининг 200 нафари учун ўқув ташкил этилди. Ўқувнинг асосий мақсади бугунги кунда бошланғич қасаба уюшмаси қумитаси раисларининг салоҳияти ва хуқуқий саводхонлигини янада оширишда белгилаб берилган устувор йўналишлар асосида ижтимоий шерикчиликни ривожлантириш орқали ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини химоя қилиш, ходимлар учун шарт-шароитларни яратиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2018 йил 19 октябрь кунги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2 октябрдаги “Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари куни”ни жорий этиш тўғрисида” ги 13-21с –сонли раёсат қарори ижросини таъминлаш ҳамда Республика Кенгаши томонидан жорий йилнинг 25-29-март кунлари кўрсатилган амалий ёрдам ва ўтказилган текширувдан келиб чиқиб уларни Устав талаблари асосида иш юритишга қаратилди. Шунингдек, ўқувда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича “Харакатлар стратегияси”ни амалга оширишда касаба уюшмалари томонидан қабул қилинган кўмаклашиши дастуридан келиб чиқиб, белгиланган вазифалар бўйича масъул ташкилотчи Л.Ахмедова ҳамда “Жамоа шартномаларини тузиш, қўшимчалар киритиш ва хисоботларни тайёрлаш”, ”Меҳнат қонунчилигига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар,Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш”, “Ёшлар бирлашмаси Низомига асосан ишларни режалаштириш”, “Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш”, “Касаба уюшмаларининг ходимларнинг меҳнат қилишига доир ҳуқуқини муҳофаза қилиш борасидаги ҳуқуқлари” тўғрисидаги маърузаларни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг барча бўлим мудирлари ва мутахассислари томонидан иштирокчиларга етказилди. Йиғилишда ўқув қатнашчилари томонидан берилган саволларга жавоб олишди ва олдиларига бошланғич касаба уюшма қўмита раисларининг бугунги кундаги вазифалари белгилаб олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: