“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг амалиётга тадбиқ этиш бўйича тарғибот семинари ўтказилди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2020 йил 03 январ кунги 17-03”с”-сонли раёсат қарори ижросини таъминлаш максадида, 2020 йил 13 феврал куни Фарғона вилоятининг Қўқон минтақавий темир йўл маданият саройида, “Фарғонаазот” АЖда, Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунини амалиётга тадбиқ этиш юзасидан тарғибот семинарлари ўтказилди.Тарғибот семинарлари ишида вилоятда фаолият юритаётган йирик ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотларнинг ходимлари, иш берувчилар ва уларнинг вакиллари, касаба уюшма фаоллари, тармоқ касаба уюшмаси туман ва шахар раислари, ижтимоий хамкорлар, ёш ишчи-ходимлар ва талаба ёшлар иштирок этдилар. Тарғибот-семинарлари ишида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Каримова Нодира Баходиржоновна, юридик бўлими бош юристконсульти Асадова Наргиза Миртахировналар ўзларининг маърузаларида янги Қонуннинг қабул қилинишидан кўзланган мақсад, унинг мазмун-мохияти ва унга киритилган ўзгартишлар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтдилар.Қонунга оид ижтимоий роликлар намойиш этилди. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан семинарлар иштирокчиларни қизиқтирган саволларига кенг кўламда тушунтиришлар бердилар, жумладан Давлат муассалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қўқон шаҳар Кенгаши раиси З.Хошимова, Соғлиқни сақлаш ходимлар касаба уюшмаси Данғара тумани Кенгаши раиси И.Шерматовлар берган саволларга Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Каримова Нодира Баходиржоновна ва юридик бўлими бош юристконсульти Асадова Наргиза Миртахировналар томонидан қонунда кўзда тутилган асослар бўйича тегишли тушунчалар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: