“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси: муҳокама ва таклиф
Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасининг кенг муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бишқариш органлари қўмитаси раиси Акмал Саидов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Баҳтиёр Маҳмадалиэв, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, касаба уюшмалари ташкилотлари, вилоят ҳокимлиги вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси матни жорий йилнинг июл ойида Қонунчилик палатасининг wеб сайти, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси расмий сайти, “Ишонч” ва “Доверие” газеталарида чоп этилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Қонун лойиҳаси ишлаб чиқишда Миллий қонунчилик ва амалиёт, шунингдек, хорижий давлатлар (Германия, Испания, Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Малдова, Қирғизистон, Латвия, Арманистон) қонунчилиги ва халқаро ҳужжатлар – Халқаро Меҳнат Ташкилоти конвенциялари талаблари эътиборга олинган.
Муҳокама давомида қонун лойиҳасининг ишлаб чиқиш зарурияти ва лойиҳадаги янгиликлар тўгърисида маълумотлар берилди. Шунингдек, қонун лойиҳасининг мақсади, амал қилиш соҳаси, лойиҳадаги асосий тушунчалар, касаба уюшмаларининг ҳуқуқлари, жамоатчилик назорати ва ижтимоий шерикликни амалга оширишнинг ўзига хослиги юзасидан тўлиқ маълумот берилди.
– Қонунлар қабул қилиниш жараёнларини демократлаштириш, уларни жамоатчилик муҳокамаси орқали қабул қилиш бугунги куннинг долзарб вазифасидир. – дейди Акмал Саидов. – 1992 йил 2 июль ойида қабул қилинган “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун қабул қилиниш жараёнида иштирок этганимга қарамасдан, ушбу қонун ҳозирги кун талабларидан бироз орқада қолганлигини ҳам таъкидлаш лозим.
Муҳокама давомида Касаба уюшмалари, экспертлар томонидан мазкур қонун лойиҳасига бир қанча фикр ва таклифлар билдирилди.
Жумладан, “DAEWОО textile” МЧЖ шаклидаги чет эл хусусий корхонаси касаба уйишмаси қўмитаси раиси Гулнора Юсупова томонидан Касаба уюшма аъзолари куни ва Касаба уюшма ҳодимлари касб байрамини ташкил этиш таклифи билдирилди.
Қонун лойиҳаларининг жамоатчилик томонидан муҳокама қилиниши, аҳолининг сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан хабардорлик даражасини оширишга, фуқароларнинг амалга оширилаётган ислоҳотларга даҳлдорлик ҳиссини ошишига хизмат қилади..
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: