Президент Мурожаати юзасидан Давлат ташкилотларида вазифалар белгилаб олинди
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар кенгаши томонидан жорий йилнинг 28 январ куни Фарғона касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг мажлислар залида тармоқ касаба уюшмаси Фарғона шаҳар кенгашига аъзо корхона, ташкилот ва муассасаларнинг бошланғич ташкилоти аъзолари иштирокида ўқув-семинари бўлиб ўтди. Ўқув-семинар кун тартиби бўйича Фарғона касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вилоят Кенгаши раиси Нуралиев Эркин Назуруллаевич Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январь кунги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаати юзасидан сўзга чиқиб йил давомида амалга оширилган ишлар, жорий ва келгуси йилларга мўлжалланган устувор йўналишлар, давлатимиз ички ва ташқи сиёсати учун асосий вазифалар баён этилиб, долзарб қонунчилик ташаббуслари илгари сурилганлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, ўтказилган ўқув-семинарда Бирлашма Кенгашининг юридик бўлим мудири Қозихонова Орзигул Мўйдиновна Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни тарғиботи юзасидан, Давлат муассасалари ва жамоат ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар Кенгаши раиси Суйорқулов Азизбек Жамолдинович бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференциясини ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш, Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Рахимходжаев Шухрат Ахмедович янги тахрирдаги қонунда меҳнат муҳофазасига оид ўзгариш ва қўшимчалар тўғрисида ҳамда Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Акрамова Манзура Боборахимовна касаба уюшмалари мавжуд корхона ташкилотларда жамоа шартномасини расмийлаштириш тўғрисида тушунтириб ўтдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: