“Касаба уюшмалари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар кенгаши томонидан 2018 йилнинг 29 июнь куни тармоқдаги 83 дан ортиқ бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари раислари иштирокида “Касаба уюшмалари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш” мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди. Ўқув семинари белгиланган кун тартиби асосида олиб борилди. Бунга асосан Касаба уюшмалари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш ҳамда корхона ва ташкилотларда содир этилиши мумкин бўлган бахтсиз ходисалар ва уларни олдни олиш тўғрисида Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши меҳнат муҳофазаси бўлими мудири Ш.Рахимхужаев масала юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб семинар иштирокчиларига мехнат мухофазаси бўйича барча зарурий маълумотлар ва шу йўналишга оид қабул қилинган барча меъёрий ҳуқуқий хужжатлар тўғрисида атрофлича тушунча бериб ўтди.Ўқув давомида семинар иштирокчилари учун Касаба уюшмалари фаолиятига боғлиқ ҳуқуқий масалалар ҳамда янги қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши юридик бўлим мутахассиси А.Тўраходжаев батафсил маълумот берди. Ўқув семинарининг яна бир муҳим аҳамиятга эга бўлган мавзуси сифатида. Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 10 майда қабул қилинган 349-сонли “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорнинг мазмун моҳияти тўғрисида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Р.Рахимов сўз олиб, мазкур қарорда белгиланган жамоа шартномаси ва меҳнат тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши, хусусан, мажбурий меҳнатдан фойдаланишнинг олдини олиш борасида ташкилотлардаги бошланғич касаба уюшмалари қўмитаси раисларига атрофлича тушунтириш берди. Ўқув семинарида айнан бошланғич касаба уюшмалари қўмиталари раислари иштирок этаётганлиги эътиборга олган ҳолда, давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар кенгаши бош хисобчиси З.Жуманова ишчи хизматчиларнинг санаторий ва дам олиш уйларида соғломлаштириш учун олинган йўлланмаларни расмийлаштириш, бошланғич касаба уюшмалари томнидан ҳисоботларни юритиш ва молиявий масалалар тўғрисида йиғилганларга тўлиқ тушунча бериб ўтди. Тадбир якунида иштриокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: