Касаба уюшмалари-ишчи ходимларнинг таянчи
2020 йилнинг 13 март куни «Ўзбектелеком» акциядорлик Компаниясининг Фарғона филиали бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг 2017-2019 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2019 йил якунлари бажарилиши бўйича Конференцияси ҳамда хисобот-сайлови йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда 61 нафар делегатлар қатнашдилар. Конференцияда иш берувчи ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси хисобот бердилар. Жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича текширув далолатномаси йиғилиш иштирокчиларига ўқиб эшиттирилди. Жамоа шартномасининг 2019 йил якунлари бўйича бажарилиши қониқарли деб баҳоланди. Коференция ва хисобот-сайлов йиғилишида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашнинг Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича бош мутаҳассиси Ю.Ғофуров, Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг бўлим мудири М.Акрамова, «Ўзбектелеком» акциядорлик Компаниясининг Фарғона филиалининг бошлиғи В.Ежковлар иштирок этдилар. Хисобот-сайлов йиғилишида «Ўзбектелеком» акциядорлик Компаниясининг Фарғона филиали бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг 2015-2019 йиллардаги фаолиятига ҳисобот берилиб, янги қўмита аъзолари сайланди. Қўмита раиси этиб Муродилжон Аъзамовнинг номзоди бир овоздан маъқулланди. Шунингдек, бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг 2020-2025 йиллар учун фаолиятини устувор йўналишлари белгилаб олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: