Касаба уюшмалари фаоллари ўртасида спорт фестивали ўтказилди
Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти бирлашган қўмитаси ташаббуси билан жорий йилнинг 27-28 март кунлари Қувасой шаҳридаги «Ахмад Ал-Фарғоний» дам олиш масканида “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида спорт Фестивали ташкил этилди.
Фестивални вилоят ҳокимининг туризм ва спорт бўйича маслаҳатчиси Х.Ахмедов ҳамда Мадания, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси вилоят бирлашган қўмитаси раиси М.Акрамова очиб беришди.
Фестивалда маданият, жисмоний тарбия ва спорт ҳамда туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят бошқармалари ҳамкорлигида Маданият, спорт ва туризм ташкилотлари касаба уюшмалари ходимлари ўртасида спортнинг стол тенниси, шахмат-шашка ва дартс турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Мусобақалар кўтаринки рухда ташкил этилиб, қизғин бахсларга бой бўлди.
Фестивалнинг биринчи куни якунида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ҳамда Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси бирлашган қўмитасининг дипломлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Шунингдек, Хиндистонлик тадбиркор Прем Кумар томонидан тадбирнинг 30 нафар фаол иштирокчиларига жорий йилнинг 12 апрель куни ташкил этилаётган Хиндистон-Ўзбекистон эстрада хонандаларининг гала концертига бепул чипталар совға тариқасида тарқатилди.
Фестивалнинг иккинчи куни “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” юриш марафони билан бошланди. Унда иштирокчилар соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида юриш марафонида иштирок этдилар.
Тадбир якунида иштирокчиларга маданий тадбир ташкил этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: