Касаба уюшмалари бошланғич ташкилотлари мавқеи ва нуфузини ошириш, уларнинг фаолиятини янада таккомилаштириш -бугунги куннинг энг долзарб вазифасидир
Жорий йилнинг 6-7 июль кунлари таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси вилоят ташкилоти Раислар кенгаши, вилоят мактабгача таълим бошқармаси билан ҳамкорликда қўшма қарорга асосан шахар,тумани мактабгача таълим бўлимлари ҳамда мактабгача таълим муассасалари бошланғич касаба уюшма рисларининг 95 нафари учун Ал-Фарғони дам олиш уйида 2 кунлик ўқув семинар ташкил этилди. Ўқув 2 кунлик дастур асосида олиб борилди. Ўқувнинг асосий мақсади бугунги кунда бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиславрининг хуқуқий саводхонлиги янада оширишда белгилаб ерилган устувор йўнапишларлар асосида ижтимоий шерикчиликни ривожлантириш орқали мактабгача таълим тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг қонун хужжатларида белгиланган ижтимоий,хуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда иш тажрибаларини оммалаштиришга ва уларни соғломлаштиришга қаратилди. Ўқувда Ўзбекистон таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг бош юристконсульти Д.Мухамедалиева ҳамда вилоят касаба уюшмам ташкилотлари бирлашмаси ходимлари маърузалар билан иштирок этди. Шунингдек,ўқувда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича “Харакатлар стратегияси”ни амалга оширишда касаба уюшмалари томонидан қабул қилинган кўмаклашиши дастуридан келиб чиқиб, белгиланган вазифаларни семинар-йиғилиши иштирокчиларига етказилди. Йиғилишда шунингдек, мехнат қонунчилиги, Халқаро ва миллий мехнат стандартлари, касаба уюшмасига аъзолик бадалларини тақсимлаш, касаба уюшмасида иш юритишни ташкил этишда хужжатларни расмийлаштиришда Устав талаблари асосида иш олиб бориш ҳамда мажбурий меҳнатга бархам беришда жойларда тизим ходимларининг ўз вазифаларига кирмайдиган ишларни бажаришини талаб қилмаслик, уларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйилмаслик устидан доимий мониторинг юритиш вазифалари белгилаб олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: