Касаба уюшмалари аралашуви билан ишчи ходимларнинг қонуний хақ хуқуқлари химоя қилинди.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ташкилотлар касаба уюшмалари аъзоларининг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқлари, ишлаб чиқариш, касбий, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ҳамда мувофиқлаштириш, шунингдек аъзо ташкилотларнинг умумий мақсадларига эришиш, умумий манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш, амалдаги қонунчилик доирасида уларнинг ҳуқуқий кафолатларини таъминлаш борасида бир қатор ижобий ишларни амалга ошириб келинмоқда.
Жорий йилнинг февраль ойида Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашига “Фарғонадонмахсулотлари” акциядорлик жамиятининг бир гуруҳ ишчи-ходимлари меҳнат қонунчилиги талабларини таъминланишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган эди.
Ушбу мурожаат бирлашма Кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси Ш.Рахимходжаев томонидан жамоатчилик назорати тартибида ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижаларига кўра жамият маъмурияти томонидан ходимларга нисбатан меҳнат қонунчилиги бўйича йўл қўйилган қонун бузилиш холатларини зудлик билан бартараф этиш хақида 2021 йил 25 февралдаги 4-сон “Тақдимнома” киритилди.
Тақдимномада кўрсатилган талаблар жамият рахбари томонидан кўриб чиқилиб 12 нафар меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларга жами 132 087 758 (бир юз ўттиз икки миллион саксон етти минг етти юз эллик саккиз) сўм миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси ва меҳнат дафтарчаларини бериш кечиктирилган 17 иш куни учун ўртача ойлик иш хақлари ундириб берилди.
Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: