Касаба уюшма аралашгач…
Марғилонлик Манзура Кенжаева ва Севара Аҳмедова Мағилон шаҳар Ахборот-кутубхона ходимлари. Улар ишдан бўшатилганликларидан норози бўлиб, Фарғона вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасига мурожаат қилишади.
Мазкур мурожаат бирлашма мутахассислари томонидан жойига бориб ўрганилади. Олиб борилган ўрганишлар жараёнида иш берувчининг Севара Аҳмедовани ишдан бўшатиш тўғрисида чиқарган буйруғи ғайриқонуний равишда қабул қилинганлиги маълум бўлди. Ҳолат бўйича иш берувчига тушунтириш берилди ва иш берувчининг буйруғи бекор қилиниб, Севара Аҳмедовани яна ўз ишига тикланди.
Манзура Кенжаева эса пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 7-бандига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинган. Аммо…
Иш берувчининг буйруғи қабул қилинишида меҳнат кодексининг 109-моддасига асосан ишдан бўшатиш нафақаси тўланмаганлиги сабабли иш берувчига меҳнат қонунчилиги талаблари юзасидан тушунтириш берилди. Натижада М.Кенжаевани тантали равишда пенсия ёшига кузатилиб, 2021 йил 6 январдаги 24-к-сонли буйруғи билан бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ундириб берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: