Кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар давлат ҳимоясида
Фарғона тумани Шохимардон МФЙда жами 617 хонадонга 974 та оилалар мавжуд бўлиб, уларда 3312 нафар фуқаролар яшайди ва ушбу оилалардан кам таъминланган хонадонлар сони 41 тани ташкил этади.Ишчи гуруҳлари томонидан “Шохимардон” маҳалла фуқаролар йиғинларида рўйхатда турувчи кам таъминланган оилалар холати ўрганилди. Ўрганиш натижаларига асосан:
МФЙдаги кам таъминланган оилаларнинг тирикчилик манбаи ўрганилганда улардан;
– 21 та оилада нафақа хисобига;
– 9 та оилада ёлланма мехнат билан шуғулланиш хисобига;
– 9 та оилада чорвачилик ва томорка хўжалиги хисобига ва 2 та оила ойлик иш хақи хисобига кун кечиришлари маълум бўлди.
Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан махалла фуқаролар йиғинидаги жами 41 та кам таъминланган оилалар ахволи ўрганилиб улардан Шохимардон МФЙ Кўктош кўчасида яшовчи 1928-йилда туғилган Дадабоева Хамрохон хамда Шохимардон МФЙ Ғалаба кўчаси 14-уйда яшовчи фуқаро Юсупова Шахнозахонларга озиқ-овкат махсулотлари берилди. Бундан ташқари кам таъминланган оилаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12-сентябрдаги Аҳолининг кам таъминшланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбилари тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли қарори тушунтириб ўтилди ва келгусида ушбу қарор орқали кам таъминлангагн оилаларга ёрдам бериш учун рўйхатлар Фарғона тумани касаба уюшма уюшма ташкилотларига ўрганиб чиқиш учун тақдим этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: