Кам таъминланган оилалар ижтимоий ҳимоя остида
Жорий йилнинг 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 12-сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268 сонли қарорига асосан, Қувасой шаҳрида манзилли дастурга киритилган 70 та кам таъминланган оилаларга “Artel” газ плиталари тантанали равишда тақдим этилди. Ушбу тадбирда Фарғона вилояти Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Э.Нуралиев, бирлашма Кенгаши вакиллари М.Набиева, Р.Ниязов, М.Нишонов, З.Мирсолиева, шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди раиси У.Мамажоновлар иштирок этдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: