“ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ШИФОКОРИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хайъати ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2018 йил 14 августдаги Республикадаги шифокорлар ўртасида ўтказиладиган “Йилнинг энг яхши шифокори” танлови 28-сентябр куни Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти ҳамда Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида бўлиб ўтди. Вилоятнинг барча шаҳар туман тиббиёт бирлашмалари ҳамда вилоят шифохоналаридан жами 47 нафар шифокорлар иштирок этиб, 30 та номинация бўйича ўз касбий меҳнат фаолиятига юзасидан охирги 3 йилда эришган ютуқлари, тиббий технологик усуллардан фойдаланиш ҳолати бўйича статистик кўрсатгичлар ҳамда касбий махорати, малака тоифаси, ишчанлик, ижтимоий-сиёсий фаоллиги, шахсий сифатларини, устоз-шогирд йўналишида, маънавий етуклиги, жамоат ишларида фаол иштироки, пациентлар томонидан берилган эътирофлар, шифокорлик фаолиятини акс эттирувчи фото ва видео лавҳалар, янги ишланма ва лойиҳалари билан беллашдилар. Ўз касбига муносиб бахоланган шифокорларга Республика босқичи финал босқичига йўлланма берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: