Йилнинг энг яхши мактабгача таълим муассасаси ошпази танлови ўтказилди
Фарғона вилояти Мактабгача таълим бошқармаси, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси вилоят ташкилоти Раислар кенгаши ҳамда вилоят Ошпазлар уюшмаси билан ҳамкорликда қўшма қарорга асосан мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларнинг соғлом ва тўғри овқатланишини ташкил этиш, ошпазларнинг касбий даражаларини ошириш, тажрибаларини оммалаштириш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида, Ал-Фарғоний дам олиш уйида “Йилнинг энг яхши мактабгача таълим муассасаси ошпази” танлови ўтказилди. Танловда шаҳар, туманларда ўтказилган танловнинг 1-босқичи ғолибларининг 19 нафари иштрок этди. Танлов жараёнида иштирокчилар таомлар рецептураси, тайёрланиш технологияси, болалар учун белгилаган озиқ-овқат маҳсулотлари меъёрлари ва таомлар хажми ҳамда санитария-гигиена талабларига оид билимлари ҳамда тарбияланувчиларни соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этишга, ошпазларнинг ўз мутахассислигини чуқур ўрганишга қизиқишини оширишга қаратилди. Танлов 5 та шарт асосида 90 дақиқага белгиланган тартибда ўтказилди. Иштирокчилар сутли какао, сутли бўтқа, гўшт ёки парранда гўштидан таом, десертига булочка ёки ватрушка тайёрлашди. Ҳакамлар хайъати иштирокчиларнинг маҳсус униформаси, гигиена талаблари, технологик жихозлардан унумли фойдаланиш, таом тайёрлаш технологик жараёнларини тўғри амалга ошириш, ошпазлик маҳорати тайёрланган таомнинг мазасига қараб одилона баҳолади. Танловнинг 1-ўрин сохиби Сўх тумани 5-мактабгача таълим муассасаси ошпази Ғуломов Ахлиддин, 2-ўринни Фарғона шаҳар 56- мактабгача таълим муассасаси ошпази Турсунова Шахноза, 3-ўринни Қувасой шаҳар 12-мактабгача таълим муассасаси ошпази Мукаддам Парпибоевалар эгаллади. 1-, 2- ва 3-босқич ғолиблари ҳамда номинация сохиблари вилоят Мактабгача таълим бошқармасининг Дипломи ва ҳомий ташкилотларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. Республика босқичида Сўх тумани 5-мактабгача таълим муассасаси ошпази Ғуломов Ахлиддин қатнашиш хуқуқига эга бўлди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: