«Йилнинг энг фаол ёш шифокори» танлови бўлиб ўтди
2018-йил 30-май куни «Йилнинг энг фаол ёш шифокори» танловининг Фарғона вилоят босқичи жуда катта кўтаринкилик ва байрамона тарзда ўтказилди. Шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари томонидан ўтказилган танловнинг туман ва шаҳар босқичларида фахрли биринчи ўринни қўлга киритган 26 нафар шифокорлар вилоят босқичида иштирок этиб, ўзларининг инновацион лойихалари ва илмий ишлари билан иштирок этиб, хар бири ўзларининг тақдимотлари билан иштирок этдилар, хакамлар хайъати эса тасдиқланган бахолаш мезонлари асосида иштирокчиларнинг чикишларини бахолаб бордилар. Танлов якунида Қува ТТБ УАШ врачи Солиев Жавохир фахрли биринчи ўринни эғаллаб Республика босқичига йўлланма олди. Қувасой шаҳар ТБ УАШ врачи Ахмадалиев Шохрух фахрли иккинчи уринни, Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси юрак-кон томир жаррохи Мўйдинов Жавлон фахрли учинчи ўринни қўлга киритдилар. Танлов якунида иштирокчилар касаба уюшмасининг кимматбахо совгалари ҳамда Вилоят Соғлиқни Сақлаш Бошқармасининг эсдалик дипломлари билан такдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: