Йил якунлари ва келгусидаги вазифалар белгиланди
Ушбу йиғилишда туман, шаҳар кенгашлари ва бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари сўзга чиқишиб, 2017- йил давомида амалга оширилган ишлар, белгиланган устивор вазифаларнинг бажарилиши ва 2018- йилга режалаштирилган вазифалар, шунингдек, нодавлат секторидаги корхона ва ташкилотларни касаба уюшмасига жалб қилиш, улар билан жамоа шартномалари тузиш, Устав талаблари асосида хужжатларни юритиш, касаба уюшмалари маблағларидан самарали фойдаланиш, Давлат дастури ижросини таъминлаш ва юртимизда амалга оширилаётган ислохотларни амалга оширилишида касаба уюшмаларининг ўрни ва ахамияти тўғрисида ўз фикр мулохазаларини билдирдалир.
Йиғилиш якунида хар бир касаба уюшмаси аъзоси Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида ўтказилган Форуми иштирокчиларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига мурожаатидан келиб чиқиб юртимизда амалга оширилаётган ислохотларни амалга оширилишида, бевосита мамлакат тараққиёти учун ғоят муҳим бўлган бу жараёнда бирлашиб, фаолият юритишга ахд қилдилар.
М.АБДУЛЛАЕВА,
Республика кенгашининг Фаргона вилояти буйича масъул ташкилотчиси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: