ЙИЛ ЯКУНИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ВА ЎҚУВ СЕМИНАР ТАШКИЛЛАНДИ
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти бирлашган қўмитаси томонидан тизимдаги корхона ва ташкилотлар касаба уюшма қўмиталари раислари учун 2019 йилнинг 19 декабрь куни йил якунига бағишланган йиғилиш ва ўқув семинар бўлиб ўтди. Йиғилишда қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 24 октябрда қабул қилинган, сенат томонидан 2019 йил 30 ноябрда маъқулланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2019 йил 6 декабр куни имзоланган “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни мазмун мохияти тушунтирилди. Йиғилиш иштирокчиларига 2020 йилда Касаба уюшмалари тизимида бўлиб ўтадиган навбатдаги хисобот-сайлов йиғилишлари, касаба уюшмалари томонидан амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш, келгуси фаолиятидаги устувор вазифаларни белгилаш ва бўлиб ўтадиган хисобот сайловларни ошкоралик ва очиқлик тамойиллари асосида олиб борилиши юзасидан тушунтириш берилди. Корхона ва ташкилотларда қабул қилинган жамоа шартномаларини бажарилиши юзасидан йил якунига бағишланган Конференция ва йиғилишларни тасдиқланган график асосида ўтказилиши, янги қабул қилинаётган жамоа шартномаларини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тавсия этилган макетига мослаш хақида айтиб ўтилди. Шунингдек йиғилишда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини касаба уюшмалари Устави ва белгиланган ягона молиявий Низомга қатъий риоя қилган холда хисоботларини олиб борилиши, давлат дастурлари ижроси ва юқори орган қарорлари ижроси мухокама қилинди. Шундан сўнг йил давомида корхона ва ташкилотларда ходимларнинг касбий, мехнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини химоя қилишда, иш берувчилар билан ижтимоий шерикчилик асосида юқори кўрсатгичларга эришган, бир гурух касаба уюшма қўмита раислари вилоят бирлашган қўмитасининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: