“Ижтимоий шериклик-муносиб меҳнат гарови” мавзусида видеоселектор шаклидаги Давра суҳбати ўтказилди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича Парламент комиссияси ҳамда Ўзбекистон Республикасида Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгаш ҳамкорлигида 2018 йил 31 июль куни “Ижтимоий шериклик-муносиб меҳнат гарови” мавзусида видеоселектор шаклида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Қ.Рафиқов кириш сўзи билан очди. Давра суҳбатида “Ўзбекистонда муносиб меҳнатни таъминлашда давлат ва жамоат ташкилотларининг вазифалари тўғрисида” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, Республика идоралараро комиссия раиси Т.Нарбаева, “Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашда Парламент комиссиясининг роли” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати раиси ўринбосари, Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича Парламент комиссияси раиси С.Артикова, “Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари таъминланиши устидан давлат назорати” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Н.Якубов, “Муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастури доирасида
болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик чораларига кўмаклашиш борасида Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида” Халқаро меҳнат ташкилотининг бош техник маслаҳатчиси Антон Хаузен, “2018 йилда пахта йиғим-терими ишларига теримчиларни эркин ёллаш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида” мавзусида Қишлоқ хўжалиги бошқарма бошлиғи И.Хамдамов ўз маърузалари билан қатнашдилар. Давра суҳбатида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси бўлим мудири Н.Каримова иштирокчиларни “2018 йилги пахта хосилини нес-нобуд қилмасдан уюшқоқлик билан йиғиб-териб олиш бўйича фаолиятни ташкил этишга доир вақтинчалик тартиб” тақдимоти билан таништирди.“Ижтимоий соҳа ходимларининг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар” ҳақида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Ш.Шерматов хамда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханова сўзи тингланди. Давра суҳбатида Фарғона вилояти студиясида вилоят хокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари И.Носиров, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Э.Нуралиев, Бандлик бош бошқармаси бўлим бошлиғи М.Деҳқонов, Ўрта махсус касб-хунар таълими бошқармаси бўлим бошлиғи А.Қамбаров,
“Нуроний” жамғармаси раис ўринбосари Н.Маъмуров, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Н.Мирзакаримов, Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича вилоят Парламенти аъзолари, Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгаш аъзолари ва қатор бошқа бошқармалар вакиллари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, фермерлар, шаҳар, туманлар халқ таълими бўлимлари раҳбарлари, тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари, касаба уюшмалари шаҳар ва туман Кенгашлари раислари жами 89 нафар иштирокчилар қатнашдилар. Фарғона вилояти хокими ўринбосари И.Носиров иштирокчиларга Давра суҳбатидан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида гапириб,2018 йил пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказишда ихтиёрий ишга ёллаш амалиётини кенг қўллаш, ишчиларнинг меҳнат шароитларини яхшилашга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: