Италияда малака ошириш курсларида касаба уюшмаларининг иштироки
Ўзбекистон касаба уюшмалари Кенгаши тавсиясига кўра Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши юридик бўлим мудири О.М.Қозихонова ҳамда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси М.Закировлар 2019 йил 3-9-март кунлари Италиянинг Турин шаҳрида малака ошириш курсида ўқишда бўлдилар. Малака ошириш курси Ҳалқаро меҳнат ташкилотининг Туриндаги Ҳалқаро ўқув Марказида бўлиб ўтди. Курс мавзуси: Бандликнинг “янги” турларида банд бўлган ходимлари ҳимоясини таъминлаш”.Малака ошириш курслари Ҳалқаро Меҳнат ташкилотининг меҳнат соҳаси бўйича экспертлари, Ҳалқаро касаба уюшмалари, Ҳалқаро иш берувчилар бирлашмалари ва Ҳалқаро ўқув маркази малакала мутахассислари маъруза қилдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: