Ишга ёллашда ахлоқий ва одилона амалиёт бўйича тренинг ўтказилди
2018 йил 10 июль куни Фарғона шаҳрида вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан “Ўзбекистонда пахтачилик тармоғида ишга ёллашда ахлоқий ва одилона амалиёт” бўйича семинар-тренинг ташкил этилди. Ушбу семинар-тренингда юқоридаги мавзу бўйича 30 нафар Касаба уюшма фаолларидан иборат ўқитувчи-тренерлар тайёрланди. Семинар-тренинг машғулотларини Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Ф.Ўринбоев, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг бўлим мудири М.Акрамовалар “Муносиб меҳнатни тушуниш”, “Одилона ишга ёллаш”, “Дунёдаги илғор амалиётлар”, “Адолатли бандлик шартлари” мавзулари бўйича маърузалар ва амалий машғулотлар шаклида олиб бордилар. Семинар-тренинг қизғин савол-жавоблар асосида ўтказилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: