Ишчи гуруҳ Фарғонага етиб келди
Президентимиз Ш.Мирзиёев топшириқларига биноан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Қудратилла Рафиқов раҳбарлигида ташкил этилган Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Республика ишчи гуруҳи Фарғона вилоятига етиб келди. Ишчи гуруҳ шу куннинг ўзида Фарғона вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси масъуллари ҳамда туман ҳокимлари ўринбосарларидан ташкил топган гуруҳларга бўлиниб, хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш бўйича туманларга жўнаб кетди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: