Иш берувчилар билан учрашув
2019 йил 18 март куни Фарғона шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари иш берувчилари ва Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши юридик бўлими мудири О.Қозихонова, Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси М.Хатамовлар иштирокида “Меҳнатга оид муносабатлар” мавзусида давра сухбати бўлиб ўтди. Давра сухбатида касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши вакиллари сўзга чиқиб, меҳнатга оид муносабатлар Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган Меҳнат қонунчилиги, Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, жамоа келишувлари, шунингдек жамоа шартномалари ва бошқа локал норматив ҳужжатлар билан тартибга солинишини, амалдаги меҳнат қонунчилиги талабларига асосан иш берувчининг ҳуқуқи, мажбурияти ва жавобгарлигини тушунтириб, муассасада ходимлар учун ҳаққоний ва хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини яратилиши, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва соғлиғи ҳимоя қилинишини таъминланиши – меҳнат низоларини ҳамда бахтсиз ходисаларни олдини олинишига, меҳнат унумдорлигининг ўсишига, иш сифати яхшиланишига, шу асосда иш берувчилар ва барча ходимларнинг моддий ва маданий турмуш даражаси юксалишига эришилишини таъкидладилар. Давра сухбати қизғин савол-жавоб тарзида ўтказилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: