Инсонга наф келтириш-олий бахт
2018-20 йиллар учун тузилган жамоа шартномаларининг йиллик якунларини кўриб чиқиш хамда 2020 йилучун жамоа шартномасига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш мақсадида жорий йил 13-март куни “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятининг жамоа шартномаси бажарилиши якунлари хамда касаба уюшма қўмитасининг 5 йиллик фаолияти сарҳисобига бағишланган Конференция бўлиб ўтди.Ўтказилган Конференцияда, Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари Республика Кенгаши раиси Халилова Мавжуда Хамдамовна ҳамда Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг меҳнаткашларнинг ижтимоий ва иқтисодий манфаатларини химоя қилиш бўлими мудири Акрамова Манзура Боборахимовналар иштирок этдилар.Йиғилишда жамият раҳбари Солижонов Абдупатто Тўланович, касаба уюшма қўмитаси раиси Абдувохидов Илхом Рахимовичнинг жамоа шартномаси асосида бажарилган ишлари, корхона ходимлари учун яратилган қулайликлар, кўшимча имтиёзлар, шарт-шароитлар, ходимларни турли сихатгоҳларда имтиёзли дам олганлиги, мехнат шароити, спорт ва соғломлаштириш ҳамда маданий маърифий тадбирларини уюштириш борасидаги кўплаб ишлар амалга оширилганлиги юзасидан хисоботлари, жамоа шартномасини назорат қилиб борувчи комиссиянинг Далолатномаси ҳамда 2020 йил учун қўшимча ва ўзгаришлар киритилиши лойиҳаси тингланди.Конференция иштирокчилари томонидан Жамоа шартномасининг бажарилиши коникарли деб баҳоланиб, 2020 йил учун жамоа шартномасига қўшимча ва ўзгаришлар лойиҳаси тасдиқланди ҳамда амалга ошириладиган муҳим чора – тадбирлар белгилаб олинди.Йиғилишда корхона бошланғич касаба қўмитаси раиси Абдувохидов Илхом Рахимович бошчилигида касаба уюшма қўмитаси томонидан меҳнат жамоасида ижтимоий ривожлантириш, жорий ва истиқбол режаларини ишлаб чиқиш, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, меҳнат муҳофазаси, маданият, маърифат, оммавий спорт ишлари олиб борилди. Ана шу фикрлар хам ўтказилган хисобот-сайлов йиғилишида алохида эътироф этилди.Делегатлар томонидан касаба уюшма қўмитасининг фаолияти қониқарли деб бахоланди ҳамда хисобот-сайлов конференцияси давомида бошланғич касаба уюшма қўмитасининг ва тафтиш комисиянинг янги таркиблари ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмитаси, қўмита раиси ва тафтиш комиссияси раислари сайланди. Қўмита раис этиб, Абдувохидов Илхом Рахимович бир овоздан сайланди.Шунингдек, Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси III-Қурултойига ҳамда Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг VIII Конференциясига делегатлар сайланди.Йиғилиш давомида Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари Республика Кенгаши раиси Халилова Мавжуда Хамдамовна ҳамда Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг меҳнаткашларни ижтимоий ва иқтисодий манфаатларини химоя қилиш бўлими бошлиғи Акрамова Манзура Боборахимовналар сўзга чиқиб, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Касаба Уюшмалари Федерацияси томонидан қўшни давлатлари билан ўзаро ҳамкорлик меморандумлари асосида ўзаро тажриб алмашиб келинаётганлиги ҳақида тўҳталиб ўтиб, “Farg’onaazot” АЖда хам бир қанча ишлар ижтимоий шериклик асосида олиб борилаётганлигини таъкидлаб ўтдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: