“Инсон қадри улуғ, хотираси муқаддас, мардлик, бурч ва садоқат”
Инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан барҳаётдир. Хотира – кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи – муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради. Қадр – инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олижаноблик бағишлайди.
Букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, ўз ҳаётини азиз Ватанимизнинг ҳар томонлама равнақ топиши, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, сафимизда юрган кексаларни эъзозлаш шу юрта ва ватанда яшовчи фуқароларнинг бурчи хисобланади. Манашу анъананни давом эттирган ҳолда давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар кенгаши ҳамда Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси билан ҳамкорликда ташкилотда мехнат қилиб нафақада кексалик гаштини сураётган Фархрийларнинг 20 нафарини вилоятимиз бўйлаб ва қўшни Андижон вилоятларига саёхатлари уюштирилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: