«Indorama Kokand Теxtile» қўшма корхонасида ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2019 йил 25 декабрдаги 16-5 сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига ҳамда Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2020 йил. 23 январдаги VIII – 4 сонли, “Тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги касаба уюшмаси ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш“ тўғрисидаги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоят бирлашган қўмитасининг режасига асосан 2020 йилнинг 27 февраль куни «Indorama Kokand Теxtile» қўшма корхонаси касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференция тасдиқланган жадвалга мувофиқ, пухта тайёргарлик кўрган ва “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом”га қатъий риоя этган ҳолда ўтказилди. Ушбу Конференцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашидан Баркашбаев Фазлиддин Файзиевич, Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Абдуллаева Мукадасхон Эркиновна, Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашидан Ярбекова Маъмурахон Хамдамовна, «Indorama Kokand Теxtile» қўшма корхонаси директор ўринбосари Punit Pandyaлар иштирок этдилар. Касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференциясида «Indorama Kokand Теxtile» қўшма корхонаси касаба уюшмаси ва Тафтиш комиссиясининг 2015 йил феврал ойидан 2020 йил феврал ойигача бўлган даврдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланди. Музокароларда сўзга чиқганлар касаба уюшмаси фаолиятига қониқарли бахо бердилар. Янги беш йиллик муддатга сайланаётган касаба уюшма қўмиталарини шакллантиришда қўмита таркибига меҳнат жамоасида обрў-эътиборга эга бўлган, фидойи, билимли ва интилувчан номзодлар сайландилар. «Indorama Kokand Теxtile» қўшма корхонаси касаба уюшмаси раиси этиб жамоатчилик асосида корхона технологи Шарипов Номонжон Сулаймонович сайланди. Шунингдек Конференцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши вакили Баркашбаев Фазлиддин Файзиевич, сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги Қонуни ва уни хаётга тадбиқ этиш, мехнат мухофазаси масалалари, юртимизда олиб борилаётган ислохотлар, ижтимоий кўмакга мухтож хотин-қизларни қўллаб- қувватлаш борасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан олиб борилаётган ишларнинг мазмун мохияти юзасидан делегатларга ахборот берди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: