Ички туризмни ривожлантиришда педагог ходимлар ҳамда болаларга эътибор
2020 йилда ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини узайтирилган байрам кунларида мароқли ва фойдали дам олишини ташкил қилиш, байрам кунларидан оқилона фойдаланиш, ички туризмни ривожлантириш мақсадида 2020 йилнинг 2-10 январь кунлари таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари томонидан 500 нафар Меҳрибонлик уйлари, кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳамда етим болалар учун вилоятимизнинг диққатга саззовор жойларига ҳамда вилоятимиздаги “Ўлкашунослик” музейига, хайвонот боғига саёхатлари ташкил этилди. Саёхат билан бирга болалар учун Ислом Каримов номидаги саньат саройида “Қиш афсонаси” номли театрлаштирилган спектакли намойиш этилди. Шунингдек, тармоқ тизимидаги педагог ходимларни меҳнатини муносиб баҳолаш, таътил вақтида уларни мазмунли дам олишларини ташкил этиш мақсадида “Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил” шиори остида 200 нафар педагог ходимларни Тошкент шаҳрига имтиёзли равишда саёхатлари ташкил этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: