Ҳуқуқий маслаҳат берилди
2018-йил 16-март куни Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Юридик бўлими мудири Орзигул Қозихонова ва Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Расулжон Рахимовлар томонидан Фарғона харбий госпиталида Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг 67, 92, 97, 100, 102, 105, 106, 109-моддалари талаблари, касаба уюшмаси аъзоларининг ҳуқуқлари, штатлар қисқартирилиши ҳолатида моддий мадад бериш тартиблари тушунтирилиб амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, тушунтириш ишлари жараёнида иш берувчи Ахмедов Обиджон Самадович, кадрлар бўйича инспектор Иброхимова Юлдузхон Неъматжоновна, бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Абдубаннопова Мақсуда Абдусатторовналарнинг масалага оид қўшимча саволлари юзасида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Натижада кўп ҳолатда юзага келиши мумкин бўлган низоли ҳолатларни олди олинишига эришилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: