– бўлим фаолиятига оид, шунингдек, бўлим томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотларни тайёрлаб, оммавий ахборот воситаларида ёритиш, бирлашма Кенгашининг веб-сайтларига жойлаштиришга тайёрлаш учун маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлимига тақдим этиб боради;
– худуддаги нодавлат секторидаги корхона ва ташкилотларни касаба уюшмасига доимий равишда аъзо қилиш, уларга амалий ёрдам бериб бориш ва бирлашма кенгашига маълумот бериб боради;
– Навоий вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши аппаратида қонунчиликни тўғри қўлланишини назорат қилади;
– касаба уюшмаларига аъзо корхона, ташкилот ва муассасаларда амалдаги қонунчиликни бўзган ҳолда чиқарилган ҳужжатларни бекор қилиш юзасидан таклифларни тайёрлаб раҳбариятга тақдим қилади;
– раҳбариятга имзолаш учун тақдим қилинаётган фармойишлар ва бошқа ҳуқуқий мазмундаги ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги учун жавоб беради ва уларга муносабат белгисини қўяди, идоравий меъёрий ҳужжатларнинг амалдаги қонунларга мувофиқлигини юридик хизмати тамонидан олдиндан текширирилмасдан чиқарилишига йўл қўймайди;
– касаба уюшмаларига аъзо корхона, ташкилот ва муассасаларда иш берувчиларнинг меҳнат қонунчилигига риоя этилишини ўрганади ва амалий ёрдам кўрсатади;
– судда ва бошқа ташкилотларда ҳуқуқий масалалар кўрилаётганда белгиланган тартибда касаба уюшмаларининг манфаатларини ҳимоя қилади;
– Навоий вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашига келиб тушаётган ариза, шикоят ва таклифларни мазмунан кўриб чиқади ва зарур ҳолларда қонуний ҳуқуқлари поймол этилган ходимларни манфаатларини кўзлаб даъво аризалари билан судда қатнашади;
– бўлим фаолияти йўналишига оид кўрик-танловлар ва тадбирларни ўтказиш ишларини ташкиллаштиради;
– иш берувчи ёки бошқарув органи вакили тамонидан, фаолият тури, мулк ва ҳўжалик юритиш шаклидан қатъий назар, барча корхоналар, муассасалар, ташкилотларда меҳнат қонунчилигини, «Касаба уюшмалари, уларнинг хуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги, ҳамда «Аҳолини иш билан таъминлаш ҳақида»ги қонунларга қандай амал қилинаётганини назорат қилади;
– жамоа шартномаларини экспертиза қилишда иштирок этади;
– Навоий вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши, унинг таркибий бўлмалари ва касаба уюшмаларига аъзо корхона, ташкилот ва муассасалар фаолиятида қонунчиликка риоя этилишининг аҳволи билан танишади ва тадбирларда қатнашади;
– норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мавофиқ юритади;
– жамоатчилик ишларида фаол иштирок этади;
– касаба уюшмаси раҳбарияти учун қонунчилик масалалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;
– касаба уюшмаси фаолиятига тегишли қонунчиликни тарғиб қилиш ишларини амалга оширади;
– бошқа бўлимлар билан биргаликда касаба уюшмаси томонидан шартномалар тайёрланиши ва тузиш ишларида қатнашади, уларни қонунчиликка мувофиқлигини текширади ҳамда шартномалар лойиҳаларига, агар эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қуяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан касаба уюшмасининг бошқа ваколатли таркибий бўлималаридан (ходимларидан) кейин виза қўяди;
– вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашига фуқораларнинг қабул қилинишини ташкил қилиш билан бирга меҳнаткашлар (фуқаролар)дан тушаётган ариза ва мурожаатларни белгиланган муддатларда ижросини таъминланиши назорат қилади;
– юридик хизмат бўлими ходимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳамда бўлим Низоми бўйича бошқа ишларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳуқуқий ҳимоя
Хизмат вазифалари ва мажбуриятлари
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: