“Хумо” оромгоҳида Нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамкорлигида тадбир ўтказилди
2018 йилнинг 20 июль куни вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш Ассоциацияси Фарғона вилояти бўлимининг “Ёш авлод кенгаши”ёш депутатлари ҳамкорлигида Фарғона шаҳар, Оқариқ ҳудудида жойлашган “Хумо” стационар болалар оромгоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5466-сонли Фармонига асосан тасдиқланган “Ёшлар-келажагимиз” Давлат дастури доирасида тадбир ўтказилди. Ҳозирда муассаса ёш депутатлари Республикамизда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда чиқарилган қонунлар ва давлат дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида “Тиббиёт маданияти, билими – келажак кафолати” лойиҳаси доирасида иш олиб бормоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, улар ўртасида камқонликни олдини олиш, тўғри овқатланиш бўйича билим ва кўникмаларини “Тенгдошга-тенгдош” тамойили асосида етказиб беришдан иборатдир. Тадбир давомида спорт мусобақалари, расмлар кўрик танловлари ва семинарлар ўтказилди. Хар бир отрядга «Камқонлик ва тўғри овқатланиш» бўйича дарс ишланмалар китоби, буклетлар, шашкалар ва оромгоҳ кутубхонасига эртак китоблари совға тариқасида топширилди. Оромгоҳда фаолият юритаётган 8 та отряд дам олувчиларининг барчаси қамраб олинди. Тадбир якунида ғолиблар ва ушбу тадбирни ташкил этишда фаол иштирок этган болажонлар эсдалик совғалари билан муносиб тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: