“Хотира ва қадрлаш” спорт турнири ва маданий-маънавий тадбири ўтказилди.
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан эълон қилинган 5-та муҳим ташаббуснинг бажарилиши юзасидан 2019 йил 4-5 май кунлари “Арсиф” сихатгоҳида Фарғона шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги давлат мактабгача таълим муассасалари мудиралари, тарбиячилари, спорт йўриқчилари ўртасида “Хотира ва қадрлаш” спорт турнири ва маданий-маънавий тадбири ўтказилди. Спорт тадбирида жами 160 нафар мактабгача таълим муассасалари ходимлари иштирок этди. Мусобақалар 4-та спорт йўналиши бўйича ўтказилди: шашка, стол теннис, армрестлинг ва енгил атлетика. Шашка спорт тури бўйича 1-ўринни 28-МТМ ходими М.Отажонова эгаллади,2-ўрин – 36-МТМ ходими Ашуралиева, 3-ўрин – 25-МТМ ходими Д.Соттиева эгаллади. Стол теннис турнирида 1-ўрин совриндори – 13-МТМ ходими С.Мамажонова бўлди, 2-ўрин – 12-МТМ ходими Х.Рахимжонова, 3-ўрин 9-МТМ ходими З.Ёрбекова эгалладилар. Армрестлинг турнирида 1-ўринни 13-МТМ ходими Ш.Абдуллаева, 2-ўрин 46-МТМ ходими Д.Хидоятова, 3-ўрин – 30-МТМ ходими Н.Якубова эгалладилар. Енгил атлетика турнирида 1-ўринни 47-МТМ ходими Азамжонова, 2-ўринни 5-МТМ ходими Абдусаломова, 3-ўринни эса 12-МТМ ходими Д.Купжурсуновалар эгаллади. Спорт мусобақаларида фахрли ўринни эгаллаган касаба уюшма аъзолари эсдалик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: