Ходимнинг қонуний ҳуқуқи тикланди
Тошлоқ тумани “Хонариқ” МФЙ, Олтин замин кўчаси, 16-уйда яшовчи фуқаро 2-гурух ногирони Паттаева Жўрахон, Фарғона вилояти Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашига ариза билан мурожаат этиб, мурожаатда туманнинг “Хонариқ” МФЙда котиба вазифасида ишлаб келганлиги, 2017-йил 1-февраль куни соат 15-20лар чамасида туман ҳокимлиги Хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарининг топшириғини бажариб, “Мехнатобод” МФЙ дан ўз иш жойига йўловчи “Нексия” автомашинасида қайтиш вақтида хайдовчисининг эхтиётсизлиги оқибатида автохалокат содир бўлганлиги, натижада хаёт учун хавфли бўлган оғир тан жарохати олганлиги, узоқ вақит даволаниб, бир неча оғир операцияларни бошидан ўтказганлиги, бир неча бор туман хокимлигига ёрдам сўраб қилган мурожатлари эътиборсиз қолганлиги, олган жарохати туфайли 2017-йил 23-август куниги ТМЭКнинг хулосаси билан умумий асосларда унга 2-гурух ногиронлиги белгиланганлиги, саломатлигини тиклашга операция ва дори-дармонлар учун катта маблағ сарф қилганлиги, шу билан бирга катта моддий ва маънавий зарар кўрганлиги, хозирда оиланинг ижтимоий ахволи ўта оғирлигини билдириб, содир бўлган бахтсиз ходисани қонун доирасида ўрганиб, тегишли зарар тўловларини ундириб беришда амалий ёрдам беришни сураб мурожаат қилган. Мазкур мурожаат Бирлашма кенгаши мутахассислари томонидан жамоатчилик назорати тартибида ўрганилганилиб, Тошлоқ тумани хокимлигига фуқаро Паттаева Жўрахон билан 2017-йил 1-феврал куни соат 15-20 лар чамасида содир бўлган бахтсиз ходиса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1996-йил 06-июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларни ва ходимлар саломатлтгининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида”ги Низомининг 1-бўлим, 2-қисимда кўрсатиб ўтилган бахтсиз ходисалар турига кирганлиги сабабли, мазкур оқибати оғир бахтсиз ходиса, юқорида қайд этилган Низомнинг 3-бўлим, 2-қисмига асосан махсус текширилиб, Н-1 шакилдаги далолатнома билан расмийлаштирилиши лозимлиги юзасидан Тақдимнома киритилди. Тақдимномада кўрсатилган муддатларда Низомнинг 3-бўлим, 3-қисмида кўрсатиб ўтилган таркибда тузилган комиссия бахтсиз ходисани махсус текширди, комиссия хулосасига асосан бахтсиз ходиса ишлаб чиқариш билан боғланди ва Н-1шакилдаги далолатнома билан расмийлаштирилиб, Тошлоқ тумани хокимлиги томонидан хисобга олинди. Бирлашма кенгаши мутахассисларининг талабига кўра ТМЭК томонидан умумий асосларда белгиланган 2-гурух ногиронлиги бекор қилиниб, “меҳнатда жарохатланиш” асоси билан қайта рўйхатга олинди ва профессионал мехнат қобилиятини йўқотиш даражаси 70% қилиб белгиланди. Бирлашма мутахассислари томонидан туман хокимлигига зарар тўловини амалга ошириш учун талаб этилган барча хужжатларни тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатилди. Хозирда туман хокимлигини масъул ходимлари томонидан суғурта компаниясидан товон хақларини ўндириш масаласи хал этилмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: