ХОДИМНИНГ БУЗИЛГАН ҲУҚУҚИ ТИКЛАНИБ ЎЗ ИШ ЖОЙИГА ИШГА ТИКЛАНДИ
Кўп ҳолларда айрим иш берувчиларнинг меҳнат қонунчилиги талабларини етарлича билмаганликлари оқибатида ходимларнинг ноҳақ ишдан бўшатилиши, меҳнат ҳуқуқлари бузилаётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз.Шаҳбоз Нурдинов 2019 йил 20 мадаги буйруғи билан “Фарғонагаз” филиали Қувасой туманлараро газ таъминоти участкаси Фарғона туман бўлими газ ускуналари таъмирлаш ва эксплутация қилиш чилангари лавозимига ишга қабул қилинади.Ҳали кўп вақт ишламасидан шу йилнинг 26 август куни “Фарғонагаз” филиали томонидан Ш.Нурдинов билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-бандига асосан корхона тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномасини икки ойдан сўнг бекор қилиниши ҳақида огоҳлантириш хати берилиб, 2019 йил 28 октябрдаги 460-к-сонли буйруғи билан у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, фуқаро Ш.Нурдиновга 2019 йил 30 октябр куни 227-сонли алоқа ҳати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги сабабли меҳнат дафтарчаси олиб кетиш ҳақида хабарнома жўнатилган.Шу сабабли Фарғона вилоят прокуратураси томонидан фуқаро Ш.Нурдинов ишга тиклашда кўмак бериш ҳақидаги қилган мурожааати Фарғона вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳамда Фарғона вилоят Бандлик бош Башқармаси ходимлари хамкорлигида ўрганиб чиқилди.Ўрганиш давомида “Фарғонагаз” филиалининг Ш.Нурдинов билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш меҳнат қонунчилигининг талабларига зид эканлигини аниқлашади.Яъни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефтъ-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4388 қарорининг 3-бандига асосан “Ўзтрансгаз” АЖнинг Фарғона вилояти бўйича газ таъминоти бўйича ҳудудий филиали негизида “Ҳудудгазтаъминот”АЖ ташкил қилиниб, “Ҳудудгазтаъминот”АЖнинг 2019 йил 21 августдаги қарорига мувофиқ “Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ ташкил қилинган. “Ўзтрансгаз” АЖ Фарғона вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали тугатилмаган, балки “Ҳудудгазтаъминот”АЖ қайта ташкил этилмоқда.Меҳнат кодексининг 98-моддасига мувофиқ корхона мулкдори алмашганда, худди, шунингдек корхона қайта ташкил этилганда (қўшиб юборилган, бирлаштирилган, бўлиб юборилган, қайта тузилган, ажратилганда) меҳнат муносабатлари ходимнинг розилиги билан давом этаверади.Янги мулкдор корхонанинг раҳбари унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир (100-модда иккинчи қисмининг 6-банди). Корхонанинг бошқа ходимлари билан эса, меҳнат шартномаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда бекор қилиниши мумкин.Корхонанинг бир орган бўйсунувидан бошқа орган бўйсунувига ўтказилиши меҳнат шартномасининг амал қилишини тўхтатмайди. Демак, “Ўзтрансгаз” АЖ Фарғона вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали ишчи-ходимлари “Ҳудудгазтаъминот”АЖга ўтказилиб, меҳнат шартномаларини давом эттирилиши лозим.Юқоридагиларга асосан, Фарғона вилояти бўйича газтаъминот худудий филиалининг 2019 йил 17-июлдаги 375/58-сонли буйруғининг 3-банди 1-хатбошисида “корхона тугатилиши” муносабати билан деб кўрсатилганлиги ва “меҳнат шартномаси корхона тугатилганлиги муносабати билан” бекор қилиниши мумкинлиги тўғрисидаги ходимларга берилган огоҳлантириш хатлари Меҳнат кодексининг 98, 100-моддаси 2-қисми 1-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 09.07.2019 йил ПҚ-4388 қарори талабларига зиддир.Бундан ташқари, 2019 йил 1 ноябрдаги 102/05-к-сонли “Ҳудудугаз Фарғона” МЧЖнинг берган маълумотига асосан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ янги штат жадвали кўриб чиқилаётганлигини маълум қилинган.Бу билан фуқаро Ш.Нурдиновнинг штати қисқарганлиги аниқ бўлмаган ҳолда ва Меҳнат кодексининг 103-моддаси талаблари кўриб чиқилмаган ҳолда у билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-бандига кўра бекор қилиниб, Меҳнат кодексининг 98- ҳамда 100-моддаси 2-қисми 1-банди талаблари бузилишига йўл қуйилган. Шу сабабли “Фарғонагаз” филиалининг 2019 йил 28 октябрдаги 460-к-сонли буйруғи бекор қилиниб, Ш.Нурдиновни шу йилнинг 28 октябрь кунидан ўз лавозимига ишга тикланишига эришилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: