Ходимлар манфаати йўлида
2018 йилнинг 20 февраль куни «Кўкондонмахсулотлари» акциядорлик жамиятида 2017 йил учун тузилган жамоа шартномасининг якунига бағишланган умумий йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими етакчи мутаҳассиси Шоюсупова Клара Шохайдаровна, Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Акрамова Манзура Боборахимовна, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Қўқон шаҳар Кенгаши раиси Умарова Анорхон ҳамда «Кўкондонмахсулотлари» акциядорлик жамияти раисининг ўринбосари С.Алиевлар иштирок этдилар. Йиғилишда 789 нафар ишчи-ходимларнинг 128 нафар вакиллари қатнашдилар. «Кўкондонмахсулотлари» акциядорлик жамиятининг касаба уюшмаси қўмитаси раиси Эсонов Мансуржон, раис ўринбосари С.Алиевлар 2017 йил учун тузилган жамоа шартномаси тадбирларининг бажарилиши бўйича хисобот бериб ўтдилар. Текширув комиссияси раиси Ғ.Расулов жамоа шартномасининг бажарилиши юзасидан тузилган далолатнома билан таништирди. «Кўкондонмахсулотлари» акциядорлик жамиятида 2017 йил мобайнида жамоа шартномалари орқали ҳар-бир ишчи-ходимнинг кўрган манфаатдорлик даражаси ўтган йилларга нисбатан юқорилиги тўғрисида алоҳида тўҳталиб ўтилди. Йиғилишда 2018 йилда жамоа шартномасига киритилиши лозим бўлган қўшимча ва ўзгартиришлар ўқиб эшшитирилди ва бир овоздан маъқулланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: