Ходимлар касаба уюшмаси ҳимоясида
Фарғона шаҳар, 8-март кўчаси 43-уйда яшовчи фуқаро Шоирахон Ортиқованинг турмуш ўртоғи Шукрулло Рўзибоевнинг Фарғона “Иссиқлик манбаи” Давлат Унитар Корхонасида ишлаб, унга тегишли бўлган иш ҳақларини ололмаётганлиги тўғрисида қилган мурожаати Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг масъул ходимлари томонидан жамоатчилик назорати тартибда ўрганилди. Ўрганиш натижасида фуқарога тегишли бўлган 12 млн. 500 минг сўм иш ҳақлари ундириб берилди. Иш берувчига меҳнат қонунчилиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: