Ходимлар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинади
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия Қўмитасининг қарорига асосан Фарғона вилояти солиқ бошқармаси ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг 1-Конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда вилоят давлат солиқ бошқармасидан 8 нафар, туман, шаҳар давлат солиқ инспекциялари ва Фарғона солиқ техникумидан 2 нафардан, жами 48 нафар делегатлар иштирок этди. Конференцияни Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар кенгаши раиси Б.Азимов олиб борди.
Эътиборлиси шундаки, тармоқ Республика Кенгаши Ижроия Қўмитасининг қарори билан эндиликда Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ҳам алоҳида штатга эга бўлиб, ишчи ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда Иш берувчи билан бемалол музокалар олиб бориш, ишчи ходимлар ҳақ-ҳуқуқларини тўлиқ ва тўғри таъминлаши борасида кўпроқ имконият яратилди.
Конференцияда Фарғона вилояти Солиқ бошқармаси ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитасига 7 нафардан иборат қўмита аъзолари, 3 нафар тафтиш комиссияси аъзолари ва тафтиш комиссияси раиси сайланди. Қўмита аъзолари таркибидан Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Б.Эрматов делегатлар томонидан бир овоздан бирлашган қўмита раиси этиб сайланди.
Шунингдек, конференцияда бирлашган касаба уюшма қўмитасининг келгусида амалга оширадиган устувор вазифалари ҳамда 2021-2023 йиллар учун мўлжалланган жамоа шартномаси лойиҳаси мақулланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: