Ходим ўз вазифасига ишга тикланди
Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан Ислом Каримов номидаги Фарғона вилояти театр ва концерт саройининг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаган Юлдашев Хуснидин Сойиповични мурожаати ўрганилган бўлиб, ўрганишда Фарғона вилояти маданият ва спорт ишлари бошқармасининг 2014-йил 1-декабрдаги 43-к-сонли буйруғи билан фуқаро Юлдашев Хуснидин Сойиповични Фарғона шаҳар театр-концерт саройи директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари в.б лавозимига тайинланиб, 2018-йил 22-май кунига қадар ушбу лавозимда ишлаб келган.Лекин Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг 2018-йил 22-майдаги 106-к-сонли буйруғи билан Ислом Каримов номидаги Фарғона вилояти театр ва концерт саройининг хўжалик ишлари бўйича директори ўринбосари лавозимига Хайдаров Азизбек Адхамович тайинланиб, ушбу лавозимда ишлаган Юлдашев Хуснидин Сойипович масаласи хал қилинмаган.Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг 2018-йил 22-майдаги 106-к-сонли буйруғи қабул қилинишида амалдаги мехнат қонунчилигини талаблари бузилганлимги сабабли Ўбекистон Республикаси “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 8-12–моддаларига асосан Ўбекистон Республикаси маданият вазирлигига 2018-йил 22-майдаги 106-к-сонли буйруғини бекор қилиб, Юлдашев Хуснидин Сойиповични ўз лавозимига ишга қўйиш ҳақида тақдимнома киритилган.Мазкур тақдинома Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги томонидан кўриб чиқилиб, фуқаро Юлдашев Хуснидин Сойипович Ислом Каримов номидаги Фарғона вилояти театр ва концерт саройининг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимига ишга тикланиб, бузилган ҳуқуқи тикланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: