Ходим хаёти ва соғлиги устиворлигини таъминлаш йўлида
2020 йил 03 март куни “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган жамиятида Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2020 йил 28 январдаги 07/91-1-сонли топшириғи ижросини таъминлаш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар доирасида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича давра сухбати бўлиб ўтди.Давра сухбатида жамиятнинг иш берувчиси, мухандис-техник ходимлари, цех, бўлим ва қурилма бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, касаба уюшмалари фаоллари, меҳнат мухофазаси комиссиялари аъзолари ҳамда хамкор ташкилотлардан вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси, “Саноат хавфсизлиги” давлат қўмитаси Фарғона худудий бошқармасининг вакиллари иштирок этдилар.Жамият директорининг биринчи ўринбосари-бош мухандис Д.Уринбаев давра сухбатини кириш сўзи билан очиб, 2019 йил давомида жамиятда ишчи-ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, ёнғин ва саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда 2020 йилда режалаштирилган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди.Давра сухбатида Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Ш.Рахимходжаев ва етакчи мутахассиси М.Хатамовлар иштирок этиб, бўлим томонидан 2019 йилда вилоятда фаолият юритаётган корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилиши юзасидан ўтказилган жамоатчилик назорати, содир бўлган бахтсиз ходисалар, аниқланган камчилик ва муаммолар тўғрисида маълумот бериб, иш берувчиларнинг ишчи-ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш борасида олиб бораётган ишларини танқидий мухокама этдилар. Ўтказилган жамоатчилик назоратларида аниқланган камчилик ва муаммоларни келгусида бартараф этиш юзасидан Бирлашма Кенгаши томонидан белгиланган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот беришди. Шунингдек, янги қабул қилинган “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-мохияти, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида касаба уюшмаларининг хуқуқ ва ваколатлари ҳамда уларнинг инспекциялари тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтдилар.Давра сухбати савол-жавоб тарзида давом эттирилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга касаба уюшма вакиллари томонидан жавоблар йўлланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: