Хива шаҳрига саёхат
Муҳтарам Президентимиз Мирзиёев Шавкат Миромоновичнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессияда сўзлаган нутқларида 2021 йилда Юнеско билан хамкорликда қадимий Хива шаҳрида “Марказий Осиё жахон цивилизациялари чоррахасида” Халқаро форумни ўтказиш ташаббусларига хамоханг тарзда, Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан 1-октябрь “Устоз ва мураббийлар куни”га бағишлаб улар учун Хоразм вилоятининг Хива шаҳрига 3 кунлик сайёхатларини ташкил этилмоқда. Ушбу саёхатга вилоятнинг нафақат таълим тизимида балки бошқа тармоқ ва соҳаларда фаолият олиб бораётган устоз ва мураббийларни ҳам жалб этилди. 2020 йил 28 сентябрь куни уларнинг барчаларини байрам билан табриклаб кузатиш тадбирида (Марғилон темир йўл станциясида) Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тақдим этилди ва карнай сурнай садолари остида Тошкент шаҳрига кузатиб қўйилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: