Хива бўйлаб саёхат !
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514- сонли қарори ижросини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида 2019 йил 12 март кунги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсатининг 12-37 “с” сонли қарорига асосан “Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!” ички туризмни янада ривожлантиришда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан 2019 йилнинг 28 мартдан 31 март кунигача вилоятда фаолият кўрсатаётган ходимлар уларнинг оила аъзоларининг 30 нафарига Хоразм вилоятининг тарихий обидалари, зиёратгоҳлари ва диққатга саззовор жойларига саёхатлар уюштирилди. Ушбу саёхат давомида тадбир иштирокчиларининг барчаси қадимий тарихимизга яна бир ташриф буюрган холда, катта таассуротлар билан сафардан қайтдилар. Шунингдек,ушбу саёхатни ташкил этиш учун катта имконият яратиб берган ҳурматли Президентимиз Ш.М.Мирзиёевга, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Қ.М.Рафиқовга ўзларининг чуқур минатдорчиликларини билдирдилар. Шунингдек, саёхатчилар “Хоразм Палас” меҳмонхонаси маъмуриятига улар учун яратилган шароитлар бўйича мамнун эканликларини баён этдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: