ҲИСОБОТ – САЙЛОВЛАР КЎТАРИНКИ РУХДА ЎТКАЗИЛМОҚДА
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти шаҳар, туман кенгашларига аъзо ташкилотларда жамоа шартномаларининг 2019 йилги ижроси ва бошланғич касаба уюшма қўмиталарининг 2015 йилдан 2020 йил февралга қадар иш фаолияти юзасидан ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.Йиғилишларда ташкилот ва муассаса рахбарлари ҳамда бошланғич касаба уюшма раислари томонидан жамоа шартномаларининг 2019 йил ижроси якунлари юзасидан маърузалари тингланмоқда. Вилоятда бугунги кунга қадар мавжуд 1963 та ташкилотлардан, 902 тасида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилди. 902 та ташкилотларда ўтказилган йиғилишларда жами сайланган қўмита раислари 902 нафар, шундан аёллар сони 619 нафар, 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 47 нафар, ўрта-махсус маълумотлилар сони 200 нафар, олий маълумотлилар сони 702 нафар, биринчи бор сайланганлар сони 187 нафарни ташкил этди. Ўтказилаётган ҳисобот-сайлов йиғилишларида мамлакатимизда аҳоли турмуш даражасини ошириш, юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш сохасида олиб борилаётган ишларнинг кўлами ва ахоли ўртасида шукроналик туйғусини шакллантириш масалаларига, шунингдек тармоқ касаба уюшмаси тизимида хисобот даврида амалга оширилган ислохотларнинг мазмун-мохиятига алохида эътибор берилмоқда. Ҳисобот-сайлов йиғилишларида ташкилот ва муассаса ходимлари сўзга чиқишиб касаба уюшма ташкилоти томонидан ўтган давр мобайнида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий йўналишлар бўйича олиб борган ишларига ўз фикр мулоҳазаларини билдиришиб, таклифлар киритмоқдалар. Ҳисобот-сайлов йиғилишлари сўнгида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан белгилаб олинган устивор йўналишлар, касаба уюшма тизимга жорий этилган янгиликлар, жамоа шартномаларига киритилган бандлар ҳусусида, шунингдек, касаба уюшма фаоллари олдида турган долзарб масалалар юзасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинмоқда. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти шаҳар, туман Кенгашларига аъзо ташкилотларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари кўтаринки рухда давом этмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: