Хисобот – сайловда муносиб номзод сайланди
2020 йилнинг 11 март куни Учкўприк тумани Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси қўмитасининг 2018-2020 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2019 йил якунлари бажарилиши бўйича Конференцияси ҳамда хисобот-сайлови йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда 87 нафар делегатлар қатнашдилар. Жамоа шартномасининг 2019 йил якунлари бўйича бажарилиши қониқарли деб баҳоланди. Коференция ва хисобот-сайлов йиғилишида Ўзбекистон Соғликни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашнинг ташкилий ишлар бўлими мудири Д.М.Тошматова, Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Э.Н.Нуралиев, бирлашма Кенгашининг ташкилий ишлар бўлими бош мутаҳассиси Т.И.Каримов, Соғликни саклаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоят бўйича масьул ташкилотчиси Ш.Х.Каримовалар иштирок этдилар. Хисобот-сайлов йиғилишида Учкўприк тумани Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси қўмитасининг 2015-2020 йиллардаги фаолиятига ҳисобот берилиб, янги қўмита аъзолари сайланди. Қўмита раиси этиб Исақова Мохидил Махсутовна номзоди бир овоздан маъқулланди. Шунингдек, Учкўприк тумани Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси қўмитасининг 2020-2025 йиллар учун фаолиятини устувор йўналишлари белгилаб олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: