Ҳамшира ишга қайтди
Фарғона вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси мутахассислари фуқаро Хушнидахон Содиқованинг ишдан бўшатилганидан норози бўлиб ёзган мурожаатини ўрганди.
Аён бўлдики, вилоят руҳий салликлари шифохонасининг 2020 йил 5 августдаги Х.Содиқова билан тузилган муддатли меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 105-, 151-моддасига асосан бекор қилиниб, фойдаланмаган меҳнат таътили учун ҳисоб-китоб қилиш ҳақида буйруқ чиқарилган. Бироқ бу билан амалдаги меҳнат қонунчилигининг талаблари бузилган.
Фарғона вилоят руҳий-асаб касалликлари шифохонасига Х.Содиқова вақтинча Г.Қаҳҳорованинг бола таътили даврида ишга қабул қилинган бўлиб, Г.Қаҳҳорова бола парваришлаш таътилидан қайтгач Х.Содиқованинг меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 106-моддаси 2-қисмига асосан бекор қилиниши лозимлигига қарамай, ушбу қонун талабига зид равишда Меҳнат кодексининг 105-моддасига асосан муддатли меҳнат шартномаси бекор қилиниши муносабати билан бекор қилинган.
Бу билан иш берувчи фуқаро Х.Содиқованинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузиб, Меҳнат кодексининг 109-моддасига асосан ишдан бўшатиш нафақасини тўлашдан бош тортган. Шунингдек, Меҳнат кодексининг 105-моддасида, агар муддат тугагандан кейин ҳам меҳнатга оид муносабатлар давом этаверса ва тарафлардан бирортаси бир ҳафта давомида унинг бекор қилинишини талаб қилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга узайтирилган деб ҳисобланади.
Фарғона вилоят руҳий-асаб касалликлари шифохонасининг 2019 йил 2 октябрдаги 87-к-сонли буйруғи билан Г.Қаҳҳорова бола парваришлар таътилидан қайтган вақтида Х.Содиқова билан тузилган меҳнат шартномасининг муддати тугаган бўлсада, у билан тузилган меҳнат шартномаси 2019 йил 21 октябрдаги 91-к-сонли, 20 ноябрда 102-к-сонли, 18 декабрь ва 2020 йил 24 январда 7-к-сонли, 24 февралда 13-к-сонли, 20 апрелда 28-к-сонли, 8 июнда 38-к-сонли, 20 июлда 47-к-сонли буйруқлари билан ишлаб келгани ҳамда 2020 йил 4-мартдаги 15-к-сонли буйруқ билан 2019 йил 25 июн кунидан 2020 йил 25 июнгача ишлаган даври учун меҳнат таътили берилиб, Х.Содиқова билан тузилган меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилган бўлсада, иш берувчи томонидан Меҳнат кодексининг 105¬моддаси талабига зид равишда буйруқ қабул қилинган. Шунга кўра, фуқаро Хушнидахон Содиқовани иш билан таъминлаш ҳамда мажбурий прогул учун иш ҳақи ундириш ҳақида 2020 йил 5 октябрда судга даъво ариза билан мурожаат қилинди. Суд қарорига асосан, Хушнидахон Содиқова Фарғона вилояти руҳий-асаб касалликлари шифохонасининг 8-бўлими ҳамшираси лавозимига ишга тикланиб, унга мажбурий бекор юрган даври учун 3 миллион 51 минг сўм иш ҳақи ундириб берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: