“Ҳамшира-2019” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раёсатининг Республикада “Ҳамшира-2019” кўрик танловини ўтказиш тўғрисидаги Қарори ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшма Республика Кенгашининг ГГ-01/128 сонли Қўшма қарорини таъминлаш мақсадида барча бошланғич тиббиёт бирлашмаларида кўрик танловлар ўтказилиб, ғолибларнинг номзодлари Вилоятга тақдим этилди. “Ҳамшира-2019” кўрик танлови Вилоят босқичи жорий йилнинг 2 май куни Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда “Кимёгарлар” мажмуасида тантанали бўлиб ўтди. Қўшма қарорнинг низомига асаосан танловда ўн битта номинация бўйича иштирок этилди. Биринчи ўринни Фарғона вилояти Перинатал маркази қабулхона бўлими катта дояси Ҳайдарова Зухрахон Эргашали қизи, иккинчи ўринни Қува тумани тиббиёт бирлашмаси 37-ҚОП ҳамшираси Мадазимова Гулхайо Тилабой қизи, уччинчи ўринни Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси неврология бўлими ҳамшираси Носирова Мавлудахон Давлатжон қизи эгалладилар. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: