“Хамшира -2019” кўрик-танлови ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан тузилган тармоқ Келишувига, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Харакатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йилнинг 15-апрел куни Кўкон шахридаги 5-мусика мактабида «Хамшира-2019” кўрик -танловининг якунловчи боскичи ўтказилди. Ушбу кўрик-танловда 12 нафар хамширалар иштирок этиб ўзаро беллашдилар. Муросасиз беллашувлар давомида фаҳрли биринчи ўринни 7-сонли Оилавий поликлиника патронаж хамшираси Усмононова Саодатхон. Иккинчи ўринни Қўқон шаҳар туғрук комплекси хамшираси Нуралиева Гавхархон ҳамда учинчи ўринни Қўқон шаҳар 9-сонли оилавий поликлиника уқалаш хамшираси Умарова Дилсузхонлар эгалладилар. Кўрик-танловнинг барча иштирокчиларига Қўқон шаҳар тиббиёт ходимлари касаба уюшмаси қўмитаси томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: