“Ҳамшира-2018” вилоят босқичи бўлиб ўтди
2018-йил 22 май куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг катта мажлислар залида “Ҳамшира-2018” кўрик танлови бўлиб ўтди. Кўрик танловда шаҳар туман босқичи ғолиблари иштирок этдилар. Кўрик танлов низом асосида шартлар бўйича ҳамширалар ўзаро беллашдилар. Улар ўзларининг назарий ва амалий билимларини намойиш этиш билан бирга ҳакамлар хайъати томонидан тайёрланган ижтимоий сиёсий ахамиятга эга эрудит ҳамда тиббиёт сохасига оид саволларга жавоб бердилар. Қизғин бахсларга бой ўтган танловда 1-ўринни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг қабул бўлими ҳамшираси Абдукаримова Мархабо Рўзиматовна, 2-ўринни Тошлоқ туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими ҳамшираси Обиджонова Хавасхон Олимовна, 3-ўринни Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси тўғруқ бўлими ҳамшираси Розиқжонова Муаттар Шавкатжон қизи эгалладилар. Ғолиблар ва иштирокчилар Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг қимматбахо совғалари билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: