“Ҳамшира-2018” кўрик танлови
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Қўшма қарорига асосан Риштон тумани тиббиёт бирлашмасида “Ҳамшира-2018” кўрик танлови ташкил этилди. Курик танловда Туман тибиёт бирлашмасига қарашли Терапия, Кардиология, Неврология, Хомиладорлар паталогияси, Қабул диагностика, ШТТЁ, ШТТЁ болалар бўлими, Болалар бўлими, КТМП, Режали жарохлик бўлимларида ўрта тиббиёт ходимлари қатнашишди. Кўрик танловда Болалар бўлимида ишловчи ва Хомиладорлар патологиясида ишловчи ўрта тиббиёт ходимлари Хомидова Дилдора, Мирхонова Динаралар биринчи ўринга, хирургия бўлими ўрта тиббиёт ходими Каримова Умидахон иккинчи ўринга, Кардиология бўлими ўрта тиббиёт ходими Азимова Муаттархон учинчи ўринга лойиқ деб топилдилар. Риштон туман касаба уюшмаси қўмитаси томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. “Ҳамшира-2018” кўрик танлови шаҳар туманлар бўйлаб давом этмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: