Халқаро Меҳнат Ташкилоти вакили иштирокида семинар-тренинг ўтказилди
Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун Бюроси томонидан Ўзбекистон Республикасида муносиб меҳнат дастури доирасида “Ўзбекистонда мажбурий ва болалар меҳнати учинчи томон мониторинги” лойиҳасини 2018-йил 1-май кунги ТРМ /0/0062-сонли хати ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2018-йил 02-май кунги 563-сонли хатини ижросини таъминлаш мақсадида, 2018-йилнинг 11-май куни Фарғона вилояти Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг конференция залида Фарғона вилоят Прокуратураси, Ички ишлар бошқармаси, Бандлик бошқармаси, Касаба уюшмалари, Савдо-саноат палатасининг масъул ходимлари иштирокида “Мажбурий меҳнат ва одам савдоси ҳолатларини аниқлаш масалалари” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Ушбу семинар-тренингни Халқаро Меҳнат Ташкилоти катта техник маслаҳатчиси Йонас Аструп ва лойиҳа эксперти Ш.Ғаниевлар олиб борди. Семинар давомида мазкур мавзу бўйича савол-жавоблар олиб борилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: